Энди қишки «перевод» учун аризаларни my.gov.uz портали орқали онлайн топшириш мумкин

Энди қишки «перевод» учун аризаларни my.gov.uz портали орқали онлайн топшириш мумкин

Эндиликда қишки ўқишни кўчириш учун аризаларни my.gov.uz портали орқали онлайн топширишингиз мумкин.

 

Қишки «перевод» учун аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳ орқали қабул қилинмайди.

 

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

 

– академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси;

 

– ўқишни кўчириш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

 

Муҳим эслатмалар:

 

  • баҳорги семестр олдидан бир олий таълим ташкилотидан бошқасига «ўқишни кўчириб тиклаш» бўйича аризалар қабул қилинмайди;
  • ариза топшириш жараёнида киритилаётган маълумотлар ва юкланадиган ҳужжатларни юборишдан олдин диққат билан текшириб чиқиш сўралади. Сабаби ариза юборилгандан сўнг уни таҳрирлаш имкони мавжуд эмас.

 

Аввалроқ, ўқишни кўчириш бўйича аризалар my.gov.uz портали орқали қабул қилинмаётгани ҳақида хабар берган эдик.