17–18–19 январь кунлари ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

17–18–19 январь кунлари ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

Миллий сертификат имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди.

 

Биология, тарих ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2026 йил 17–18–19 январь кунлари ўтказилади.

 

Тест синовларида иштирок этувчи талабгорлар руҳсатномани my.gov.uz веб-сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали юклаб олишлари мумкин.

 

Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган. Талабгорлардан белгиланган вақтда етиб келиш сўралади.

 

Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш:

 

– 1-смена: 07:00– 08:30;

 

– 2-смена: 13:00 – 14:30.

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида киритилади.

 

Белгиланган вақтдан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.