«Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловига рўйхатдан ўтиш жараёнлари бошланди

«Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловига рўйхатдан ўтиш жараёнлари бошланди

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги иқтидорли ёшларни кашф қилиш учун «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови эълон қилинди.

 

Танловда ўзининг илмий-инновацион ишланма ва лойиҳалари мавжуд бўлган ёшлар (16-25 ёш) иштирок этади.

 

Танлов 3 босқичда ташкил этилади ва ҳар бир босқич ғолиблари тегишли миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

 

Танловда иштирок этишни истаган ёшлар жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар https://vorislar.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари ёки ўзи таҳсил олаётган ОТМ масъулларига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Қўшимча маълумот учун телефонлар: +99894 324-20-04