Ҳозирги кунда чет тилларини ўрганиш глобал даражада кенг тарқалган жараён ҳисобланади. Кўпчилик буни индивидуал тарзда, уйда, онлайн платформалар ёки китоблар ёрдамида амалга оширади.
Инглиз тили эса энг кўп талаб қилинадиган ва фойдаланиладиган тиллардан бири бўлгани сабабли, уни самарали ва тизимли ўрганиш ҳар бир ўрганувчи учун муҳим ҳисобланади.
Мазкур тилини мустаҳкам ва барқарор ўрганиш учун бир қанча самарали манбалар мавжуд. Улар ҳар бир ўрганувчига грамматика, луғат бойлигини ошириш, тинглаб тушуниш (listening) ва оғзаки нутқ (speaking) кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Шу манбаларни тўғри тартибда ва мунтазам фойдаланиш орқали тилни тез ва самарали эгаллаш мумкин.
English Grammar in Use — Raymond Murphy
Грамматикани реал гаплар орқали ўргатади. Ҳар бир қоида қисқа тушунтириш ва аниқ мисоллар билан тақдим этилган. Машқлар ёрдамида қоидалар мустаҳкамланади, бу эса writing ва speaking кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Oxford Word Skills
Луғат мавзулар бўйича тартибланган. Ҳар бир сўз гап ичида ишлатилади ва машқлар орқали фаол ишлатишга ўтади. Daily conversation, travel, study ва work мавзулари алоҳида қамраб олинган.
English File (Oxford)
Listening, speaking, reading ва grammar бир дарс доирасида ишланади. Audiо ва видео материаллар real-life situations асосида тақдим этилган. Pronunciation ва fluency’ни ривожлантириш учун махсус бўлимлар мавжуд.
BBC Learning English
Listening ва speaking кўникмаларини ривожлантириш учун қулай манба. Нутқ аниқ ва тушунарли, грамматика қисқа дарслар орқали тушунтирилади. News, interviews ва daily topics real тил муҳитини тақдим этади. Шадоwинг усули орқали спеакингни амалий машқ қилиш мумкин.
Essential English Words — Paul Nation
Энг кўп ишлатиладиган 1000–4000 сўз асосида тузилган. Ҳар бир сўз реал контекстда берилган, collocations ва common phrases ҳам қамраб олинган. Reading ва listening кўникмалари тезроқ ривожланади.
Шунингдек, инглиз тилини мустақил ва бепул ўрганиш учун фойдаланиш мумкин бўлган бир қанча онлайн платформалар ҳам мавжуд.
Duolingo
Duolingo инглиз тилини босқичма-босқич ўргатади. Кундалик ишлатиладиган сўз ва иборалар орқали луғат шаклланади. Грамматика мураккаб қоидаларсиз, амалий машқлар ёрдамида тушунтирилади. Бошловчилар учун қулай.
LinguaLeo
LinguaLeo фойдаланувчига мослаштирилган ўқув тизимига эга. Ўрганиш режали тарзда олиб борилади. Матн, аудио ва видео материаллар реал контекстда берилади. Грамматика машқлар орқали мустаҳкамланади.
TED-Ed
TED-Ed қисқа ва мазмунли видео дарсларни тақдим этади. Мавзулар илмий ва ҳаётий йўналишда. Грамматика алоҳида қоида сифатида эмас, контекст орқали тушунилади.
Easy Languages (Easy English)
Easy English реал ҳаётдаги суҳбатларга асосланган. Субтитрлар орқали тушуниш осонлашади. Speaking ва listening бир вақтда ривожланади.
