Савол: Мен биринчи тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчисиман. Август декабрь ойлари аттестациясида навбатдаги-мажбурий тури бўйича иштирок эдим. Лекин, олий тоифага ўта олмадим. 2 тоифанинг балини тўпладим. Мактаб раҳбарияти томонидан ҳозирда менга огоҳлантириш хати бериляпти. Шу тўғрими? Мен энди баҳорги аттестацияда мажбурий қатнашиб, агарда ўта олмасам, меҳнат шартномаси бекор бўладими?
Ушбу ҳолатда, юқоридаги ўқитувчига огоҳлантириш хати берилиши нотўғри. Аттестация натижаларига кўра биринчи тоифадан иккинчи тоифага туширилган ўқитувчи кейинги беш йил давомида иккинчи тоифали сифатида фаолиятини давом эттириши мумкин.
У фақат ўз хоҳишингизга кўра навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этиши мумкин. Навбатдан-ташқари аттестация натижаларида паст кўрсаткич қайд этилса ҳам, амалдаги тоифа пасайтирилмайди, салбий қарор қабул қилинмайди.
Шунингдек, юқоридаги ўқитувчи ҳолатида кузги аттестацияда навбатдаги-мажбурий тури бўйича иштирок этиш мумкин эмас. Агар ўқитувчи 2025 йил январь июнь ойларидаги аттестацияда навбатдаги-мажбурий тури бўйича қатнашган бўлса, кейинги мажбурий аттестациядан беш йил давомида озод қилинади, чунки мажбурий аттестациялар оралиғи беш йилдан кам бўлмаслиги керак.
