B2 сертификатга эга бўлмаслик хорижий тил ўқитувчиларини ишдан бўшатиш учун асос эмас — Давлат меҳнат инспекцияси

B2 сертификатга эга бўлмаслик хорижий тил ўқитувчиларини ишдан бўшатиш учун асос эмас — Давлат меҳнат инспекцияси

Давлат меҳнат инспекцияси хорижий тил ўқитувчиларини B2 даражадаги сертификатга эга эмаслиги сабабли ишдан бўшатиш ёки ишга қўймасдан четлаштириш ҳолатлари юзасидан расмий муносабат билдирди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори билан хорижий тил ўқитувчилари учун B2 даража талаби белгиланган бўлсада, ушбу талаб меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки ходимни ишдан четлаштириш учун тўғридан-тўғри ҳуқуқий асос ҳисобланмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Хабарда қайд этилишича:⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

— B2 сертификатга эга эмаслик — меҳнат шартномасини 168-модда асосида бекор қилишга сабаб бўла олмайди;
— Бу ҳолат 161-моддага кўра иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш учун ҳам асос эмас;
— 151-моддада ходимни ишдан четлаштириш асослари рўйхатида ҳам B2 сертификатга эга эмаслик кўрсатилмаган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ, хорижий тил ўқитувчиларининг 100 фоизини B2 даражага етказиш босқичма-босқич амалга ошириладиган мақсад ҳисобланади ва у жазолаш механизми сифатида назарда тутилмаганлиги таъкидланган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Мазкур ҳолатлар юзасидан аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритилгани маълум қилинган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠