Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сон қарори билан магистратура мутахассислиги ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорларнинг ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар бўйича билим ҳамда кўникмалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида (ҳудудлар бўйича) махсус тест синовларини топширишлари белгиланди.
Бунда:
– тест синовлари бўйича ўтиш баллининг қуйи чегараси тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ҳисобланади;
– тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан паст балл тўплаган, шунингдек, тест синовларига қатнашмаган талабгорлар Президент ва номли давлат стипендияларига тавсия этилмайди;
– баҳолаш натижаларидан норози бўлган талабгорларни шикоятларини кўриб чиқиш бўйича 5 нафардан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади
– Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорларнинг (магистратура мутахассисликлари ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича) ҳужжатлари ва эришган натижалари мазкур қарор билан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади;
– талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «ҲEМИС» ахборот тизими орқали шакллантирилади.
Шунингдек, номли давлат стипендиялари совриндори бўлган талабаларга муайян таълим босқичида номли давлат стипендиялари танловларида қайта иштирок этишига рухсат этилмайди.
22