Юқори натижа кўрсатган ёшларга халқаро имтиҳонлар билан боғлиқ 111 млрд сўмдан ортиқ харажатлар қайтариб берилди

Юқори натижа кўрсатган ёшларга халқаро имтиҳонлар билан боғлиқ 111 млрд сўмдан ортиқ харажатлар қайтариб берилди

Ўзбекистонда 2021−2025 йилларда хорижий тил имтиҳонларидан юқори натижани қўлга киритган 56 354 нафар ёшга жами 111 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилган. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги маълум қилди.

 

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, қайтарилган маблағларнинг энг катта улуши IELTS имтиҳонида юқори натижаларга эришган ёшларга тўғри келмоқда, ушбу кўрсаткич 92,6 млрд сўмни ташкил этади ҳамда 41 835 нафар ёшни қамраб олган.

 

Сўнгги беш йил давомида халқаро имтиҳон тизимлари бўйича компенсация асосида тўловларини қайтариб олган ёшлар сони имтиҳон турлари кесимида қуйидагича тақсимланган:

 

Юқори натижа кўрсатган ёшларга халқаро имтиҳонлар билан боғлиқ 111 млрд сўмдан ортиқ харажатлар қайтариб берилди

 

Ёшлар тоифасига кўра уларнинг:

 

– 23 906 нафари — 18—23 ёшда;

 

– 22 379 нафари — 14—17 ёшда;

 

– 9 972 нафари — 24—31 ёшда бўлган.

 

Маълум бўлишича, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, 19 115 нафар ёшларга жами 39 млрд сўм миқдорида маблағ қайтариб берилган.

 

Юқори натижа кўрсатган ёшларга халқаро имтиҳонлар билан боғлиқ 111 млрд сўмдан ортиқ харажатлар қайтариб берилди

 

Таъкидланишича, 18 та халқаро имтиҳон тизимида юқори натижага эришган ёшлар имтиҳон харажатларини «Хазна» иловаси орқали қайтариб олишлари мумкин.