Талабалар ҳам тўлиқ ставка асосида ишлаши мумкинми?

Талабалар ҳам тўлиқ ставка асосида ишлаши мумкинми?

Талабаларнинг ишлашига ҳеч қандай чеклов йўқ, ҳатто улар (ўқишига халал бермаган ҳолда) тўлиқ 1 ставкада ишлаши мумкин. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандида Олий таълим муассасасининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

 

Уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Ушбу қоида олий ўқув юртларининг кундузги талабалари учун ҳам, сиртқи таълимда таҳсил олаётганлар учун ҳам бирдек амал қилади.

 

Бошқа ташкилотларда эса талабалар дипломларига асосан ёки малака талаб қилинмайдиган ишларда ишласа бўлади.