Тошкент вилоятидаги Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Бухоро мактаби»нинг ўқувчиси Темуров Иброҳим ва ушбу мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Мусо Хошимжонов жами 771 миллион сўмни қўлга киритишди.
Тошкент вилояти Бухоро мактаби ўқувчиси Темуров Иброҳим 2025 йил ўтказилган Абурайҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида олтин медаль ва 627 888 000 сўм билан тақдирланди.
Бухоро мактаби ўқувчиси Темуров Иброҳимнинг ютуқлари:
– 2025 йил республика олимпиадасида 3-ўрин;
– 59-халқаро Менделеев Олимпиадасида олтин медаль;
– 57-халқаро кимё олимпиадасида кумуш медаль.
Шунингдек, ушбу мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Мусо Хошимжонов 144 200 000 миллион сўм билан мукофотланди.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Бухоро мактаби» ўқув марказининг 230 нафардан ортиқ ўқувчиси ноябрь ойининг ўзида ўзбек тили ва адабиёти фанидан миллий сертификатни қўлга киритишгани ҳақида хабар берган эдик.

