Илмий ишончсизликда Ўзбекистон дунёда топ-10 таликка кирди

Илмий ишончсизликда Ўзбекистон дунёда топ-10 таликка кирди

Сўнгги йилларда халқаро илмий ҳамжамиятда илмий мақолаларнинг қайтариб олиниши (ретраcтион) масаласи долзарб мавзулардан бирига айланган. Ушбу жараён чоп этилган мақоланинг илмий талаблар, методологик аниқлик ёки академик ҳалоллик меъёрларига жавоб бермаслиги аниқланганда амалга оширилади.

 

2025 йил сўнги маълумотларига кўра, Ўзбекистон илмий мақолалари халқаро илмий базалардан энг кўп қайтариб олинган давлатлар қаторида дунё бўйича топ-10 таликка кирган. Ушбу хулосалар Ҳиндистонлик тадқиқотчи Achal Agrawal томонидан юритилаётган  PostPub Retraction Dashboard  платформаси маълумотлари асосида шакллантирилган.

 

Масалага нисбий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан ёндашилганда, яъни қайтариб олинган мақолалар сони умумий чоп этилган илмий ишлар ҳажмига нисбатан ҳисобланганда, Ўзбекистон кўрсаткичлари янада юқори эканини кўриш мумкин. Тадқиқотчи Бобир Муратов таъкидлашича, айнан фоиз ҳисобида Ўзбекистон айрим даврларда дунёда энг юқори кўрсаткични қайд этган.

 

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда илмий мақолалар энг кўп қайтариб олинган даврлар 2015 ва 2023 йилларга тўғри келади. Хусусан, 2015 йилда ҳар мингта чоп этилган мақоладан 11 таси, 2023 йилда эса ҳар мингта мақоладан 9 таси халқаро илмий базалардан олиб ташланган.

 

Қайтариб олиш сабаблари йиллар кесимида фарқланади. 2023 йилда асосий сабаб сифатида ресеарч, яъни тадқиқотнинг илмий талабларга жавоб бермаслиги (маълумотлар хатолиги, нотўғри таҳлил ёки ишончсиз хулосалар кўрсатилган.

 

2024 йилда эса кўпроқ илмий ҳалоллик (аcадемиc интегритй) билан боғлиқ муаммолар — плагиат, маълумотларни нотўғри тақдим этиш ёки муаллифлик тамойилларининг бузилиши устувор бўлган.

 

Олий таълим муассасалари кесимида олиб борилган таҳлилга кўра, энг кўп қайтариб олинган мақолалар Бухоро давлат университети ҳиссасига тўғри келади ва уларнинг барчаси тадқиқот сифати пастлиги сабабли бекор қилинган. Кейинги ўринда Тошкент давлат иқтисодиёт университети туради — бу ерда чоп этилган мақолаларнинг аксарияти илмий ҳалоллик талабларига мос келмаган. Топ-3 таликни эса «миллий тадқиқот институти» мақомига эга Тошкент ирригация институти якунлаб берган.

 

Илмий ишончсизликда Ўзбекистон дунёда топ-10 таликка кирди