2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 94 нафар ўзбекистонлик Италияга ўқиш мақсадида борган

2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 94 нафар ўзбекистонлик Италияга ўқиш мақсадида борган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида жами 94 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида Италияга сафар қилган.

 

Статистикага кўра, умумий 2 525 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Италияга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 517 нафарга ёки 25,7 фоизга ошган.

 

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

 

– саёҳат – 2 008 нафар;

 

– қариндошларни йўқлаш – 332 нафар;

 

– ўқиш – 94 нафар;

 

– хизмат юзасидан – 80 нафар;

 

– даволаниш – 11 нафар.

 

Аввалроқ, 2025 йилнинг январь октябрь ойларида жами 33 287 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.