Ўқитувчилар учун «UZTreners community» га аъзо бўлиш бўйича танлов эълон қилинди

Ўқитувчилар учун «UZTreners community» га аъзо бўлиш бўйича танлов эълон қилинди

Фан олимпиадалари марказининг «Фан кенгаши» аъзолари ҳузурида ташкил этиладиган «UZTreners community» га аъзо бўлиш учун танлов ташкил этилди.

 

Мазкур танлов 3 босқичда бўлиб ўтади:

 

➖ Рўйхатдан ўтиш,

 

➖ Суҳбат,

 

➖ Махсус топшириқ.

 

Саралашдан муваффақиятли ўтган иштирокчилар хорижий экспортлар иштирокида ташкил этиладиган машғулотларда ўз билимларини кенгайтиради.

 

Фанлар кесимида юқори салоҳият ва ташаббус кўрсатган cоммунитй аъзолари фан олимпиадалар марказининг «Фан кенгаши» га аъзо бўлиш имкониятини қўлга киритишади.

 

Фан кенгашида алоҳида натижа кўрсатган аъзолар эса халқаро олимпиадаларда терма жамоа таркибида раҳбар ёки раҳбар ўринбосари сифатида иштирок этади.

 

«UZTreners community» аъзолари методик қўлланмалар яратишда иштирок этади. Интенсив ўқув машғулотларига тренер сифатида жалб этилади. Олимпиада топшириқларини тузиш ва тартиблаш ишларида фаол қатнашади. Бажарилган иш учун белгиланган миқдорда пул тўланади.

 

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар дастлаб жорий йилнинг 10 февраль кунига қадар ушбу платформада рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.