Савол: Қандай ҳолатда педагоглар тоифаси тўғридан-тўғри берилади? Яъни педагогда қандай имтиёзлар бўлиши керак?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига кўра, баъзи ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади.
Низомнинг 8-бандига кўра, қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
4. Халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (ИЧО), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медални (биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни) қўлга киритган совриндор ўқувчини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Аввалроқ, Педагоғ платформасида малака тоифасининг тўғридан-тўғри тури учун мурожаат юбориш очилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
