2025 йил 30 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 840-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Президент ва номли давлат стипендияларини олиш мезонлари ҳамда тартиби янгиланди.
Хусусан, магистратура босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида бутун ўқиш даврида барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиётган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар (кейинги ўринларда — талабгорлар) учун белгиланган квота (йигирма иккита) Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган танлов йўналишлари бўйича (ҳар бир танлов йўналишига биттадан стипендия ҳисобидан) тақсимланади.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси танловининг олий таълим муассасаси босқичи ҳар йили май–июль ойларида ўтказилади;
танловларнинг олий таълим муассасаси босқичи мазкур Низомга қатъий риоя қилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган муддатда ва тартибда ўтказилади;
олий таълим муассасалари томонидан талабгорлар ҳар бир танлов йўналиши бўйича биттадан тавсия этилиши мумкин.
Талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси қуйидаги мезонлар асосида тайинланади:
— умумтаълим тайёргарлигини илмий-тадқиқот (ижодий ишлар) ишлари билан уйғунлаштириш;
— йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;
— камида иккита эълон қилинган иш (асар)нинг мавжудлиги;
— тилларни — давлат тилини ва битта хорижий тилни билиш (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат тилларидан ташқари), магистратура мутахассислиги хорижий тил бўлган тақдирда эса, қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади;
— Ўзбекистон тарихини билиш.
Тилларни, ахборот технологияларини, Ўзбекистон тарихини билиш бўйича талаб даражалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига ҳужжат топширган магистратура мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабгорларнинг кўрсаткичларини баҳолаш мезони
|
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
Қўйиладиган балл
|
Изоҳ
|
|---|---|---|---|
|
1.
|
Илмий-тадқиқот ишлари (илмий мақола, тезис ва бошқалар)
|
40 баллгача
|
Талабгор томонидан мустақил танланган асосий 4 та илмий-тадқиқот иши инобатга олинади ва ҳар бири 10 баллгача баҳоланади.
|
|
Қолган илмий-тадқиқот ишлари
|
10 баллгача
|
Асосий танланган 4 та илмий-тадқиқот ишидан бошқа барча ишлари инобатга олинади ва жами 10 баллгача баҳоланади.
|
|
|
2.
|
Эришилган ютуқлари (Давлат мукофоти, халқаро ва республика фан олимпиадалари ҳамда кўрик-танловлар ғолиблиги, патент, ихтиролар ва бошқалар)
|
20 баллгача
|
Талабгорнинг таҳсил олаётган мутахассислигига мослигига устуворлик берилади.
|
|
3.
|
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон тарихи, ахборот технологиялари, хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижалари
|
30 баллгача
|
Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллга мутаносиб равишда ҳисобланади.
|
Қуйидагиларга:
— илмий ишлар, ютуқлар, натижаларга айнан талабгорнинг муайян таълим босқичи даврида эришилганига;
— илмий-тадқиқот ишларининг изчиллигига, якка муаллифликда ҳамда нуфузли нашрларда чоп этилганлигига;
— илмий-тадқиқот ишлари, эришилган натижаларнинг талабгор таҳсил олаётган магистратура мутахассислиги мослигига устуворлик берилади.
Агар талабгор мукофот давлат стипендияси соҳиби бўлган бўлса, соҳибдор бўлган санадан кейинги даврда эришилган натижалари ва илмий-тадқиқот ишлари инобатга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига ҳужжат топширган бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабгорларнинг кўрсаткичларини баҳолаш мезони
|
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
Қўйиладиган балл
|
Изоҳ
|
|---|---|---|---|
|
1.
|
Илмий-тадқиқот ишлари (илмий мақола, тезис ва бошқалар)
|
30 баллгача
|
Талабгор томонидан мустақил танланган асосий 2 та илмий-тадқиқот иши инобатга олинади ва ҳар бири 15 баллгача баҳоланади*
|
|
Қолган илмий-тадқиқот ишлари
|
10 баллгача
|
Асосий танланган 2 та илмий-тадқиқот ишидан бошқа барча ишлари инобатга олинади ва жами 10 баллгача баҳоланади
|
|
|
2.
|
Эришган ютуқлари (Давлат мукофоти, халқаро ва республика фан олимпиадалари ҳамда кўрик-танловлар ғолиби, патент, ихтиролар ва бошқалар)
|
20 баллгача
|
Талабгорнинг таҳсил олаётган мутахассислигига мослигига устуворлик берилади
|
|
3.
|
Тил билиш сертификати (бакалавриат таълим йўналиши хорижий тил бўлган тақдирда, бошқа хорижий тилни билиш сертификати талаб этилади)
|
10 баллгача
|
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган миллий ва халқаро сертификатлар инобатга олинади. «Б1» даражасидан паст даражалар ҳамда амал қилиш муддати ўтган сертификатлар инобатга олинмайди
|
|
4.
|
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон тарихи, ахборот технологиялари, хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижалари
|
30 баллгача
|
Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллга мутаносиб равишда ҳисобланади
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига талабгорлардан бакалавриат таълим йўналишига мос мавзуда камида иккита эълон қилинган илмий-тадқиқот ишлари (илмий мақола, тезис ва бошқалар) мавжуд бўлиши талаб этилади.
Қуйидагиларга устувор аҳамият берилади:
— илмий ишлар, ютуқлар ва натижаларнинг айнан талабгорнинг муайян таълим босқичи давомида эришилган бўлиши;
— илмий-тадқиқот ишларининг янгилиги, якка муаллифликда бажарилганлиги ҳамда нуфузли нашрларда чоп этилганлиги;
— илмий-тадқиқот ишлари ва эришилган натижаларнинг талабгор таҳсил олаётган таълим йўналишига мослиги.
Агар талабгор муқаддам давлат стипендияси соҳиби бўлган бўлса, стипендия соҳиби бўлган санадан кейинги даврда эришилган натижалари ва илмий-тадқиқот ишлари инобатга олинади.
