Қуйида республикадаги ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ариза топшириш муддатлари келтирилган:
— Давлат хавфсизлик хизмати академияси: 10 октябрь — 10 ноябрь;
— Ички ишлар вазирлиги академияси: 15 ноябрь — 15 февраль;
— Божхона институти: 1 январь — 1 апрель;
— Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси: 1 февраль — 1 март;
— Жамоат хавфсизлиги университети: 1 февраль — 20 март.
1 февралдан 31 мартгача ҳужжат оладиган муассасалар:
— Қуролли Кучлар академияси;
— Ҳарбий тиббиёт академияси;
— Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
— Ҳарбий авиация институти;
— Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
МУҲИМ: Ҳарбий олийгоҳларга кириш фақат тестдан иборат эмас! Номзодлар психологик суҳбат, қатъий тиббий кўрик ва жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтишлари лозим.
