Навоийда 8-синф ўқувчиси IELTS C1 сертификатига эга бўлди

Навоийда 8-синф ўқувчиси IELTS C1 сертификатига эга бўлди

Навоий вилояти Нурота тумани ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси Мухторова Гуласал Абдушукур қизи халқаро IELTS имтиҳонида 8.0 балл натижани қайд этди.

 

IELTS 8.0 (C1)

 

Listening – 9.0

 

Reading – 8.5

 

Writing – 7.0

 

Speaking – 7.0

 

Аввалроқ, Навоий вилояти Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-ИАТИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Севара Абдурашидова халқаро имтиҳонларда юқори натижаларга эришганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Яндиллаев Иброҳим Баҳодирович халқаро SАТ имтиҳонида иштирок этиб, 1590 балл тўплашга муваффақ бўлган эди.