Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 16 майдаги 159-сонли буйруғига 43-иловада тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида директорнинг малака талаблари қуйидагича белгиланган:
– Маълумот: Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);
– Мутахассислик: Педагогика йўналиши (номутахассис ва нопедагог олий маълумотли кадрлар педагогика йўналиши касбий қайта тайёрлаш курсини тамомлаган бўлиши лозим);
– Меҳнат стажи: Камида 3 йиллик педагогик иш стажи;
– Компьютер саводхонлиги: Microsoft Оффиcэ дастури (Wорд, Эхcэл, Поwэр Поинт ва ҳ.к), замонавий ахборот технологиялари, ахборот тизимлари ҳамда интернет тармоғида ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши.
Қўшимча талаблар:
– Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунлардан тўлиқ хабардор бўлиши;
– Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади);
– Менежерлик сертификатига эга бўлиши.
– Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмаларида икки йилдан ортиқ фаолият кўрсатган, Давлат мукофотлари билан тақдирланган ёш мутахассислардан педагогик иш стажи талаб этилмайди;
– Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив ҳуқуқий ҳужжат ҳамда стандартлардан хабардор бўлиши, уларни амалиётга татбиқ этиши, доимий равишда малакасини оширганлиги.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунининг 44-моддасига мувофиқ Мактабгача таълим ва тарбия тизимида меҳнат фаолиятини амалга оширишга қуйидаги чекловлар белгилаб берилган:
-муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган;
– педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари ёки жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар;
– шунингдек, қасддан жиноятлар содир этганлиги учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
2