«Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 3271) 3-бандига кўра, умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:
Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.
Бунда мактаб туман марказига жойлашган бўлса, синфдаги ўқувчилар сони камида 25 нафарни ташкил этиши керак. Агар ўқувчилар сони 25 нафардан кам бўлсагина, у қисқартирилади.
Камкомплектлиумумтаълиммуассасаларида (филиалларда) бошланғичсинфўқувчилариқуйидагиҳоллардабиттасинфгабирлаштирилишимумкин:
– ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I ― IV синфлар;
— ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
— ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар).
Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни комплектлашнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
