Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.
– Шарофаддинов Шиҳназар Анварович Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
– Абдуллахонов Авзалхон Азаматхон ўғли Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Касбий таълим агентлигининг Молия-иқтисодиёт ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
