Яна бир ўқувчи нуфузли университетга 1 йиллик грант асосида ўқишга қабул қилинди

Яна бир ўқувчи нуфузли университетга 1 йиллик грант асосида ўқишга қабул қилинди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Севара Турдиева дунёда 44-ўринда турувчи «The Hong Kong University of Science and Technology» (HKUST) университетига талабаликка қабул қилинди.

 

У дунёнинг энг нуфузли университетларидан бири бўлган HKUST га 28,000 АҚШ доллари миқдоридаги 1 йиллик грант асосида ўқишга қабул қилинди.

 

Маълумот учун, Гонконг Фан ва Технологиялар Университети (HKUST) — Гонконгда жойлашган давлат университетидир. 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, у ҳудудда университет мақоми берилган учинчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. У QS World University Rankings 2026 рейтингида 44-ўрин, Осиё миқёсида 6-ўрин, Гонконг бўйича эса 2-ўринни эгаллаган.

 

Аввалроқ, Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Абдубаннонов Абдурашид Абдулҳакимович нуфузли «City University of Hong Kong» (ТОP–63) университетига тўлиқ грант асосида қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.