Мактабгача таълим ташкилотларида ишлайдиган хорижий тил ўқитувчиларига ҳам устама тўланадими?

Мактабгача таълим ташкилотларида ишлайдиган хорижий тил ўқитувчиларига ҳам устама тўланадими?

Таълим вазирликларининг 08.10.2025 даги 3515-1-сонли қарори 3-бобида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар рўйхати берилган.

 

Ушбу рўйхатдаги 1-11-сертификатларнинг C1 ёки унга тенглаштирилган даражалари мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим педагогларига устама тўлаш учун асос бўлади.

 

Ушбу сертификатлар қуйидагилар:

 

— Milliy Sertifikat — C1

— IELTS — 7.0 +

— TOEFL iBT* — 95+

— iTEP Academic Plus- C1

— Cambridge English Qualifications: C1 Advanced — 180+

— TKT (3ta modul Band 3 + B2 sertifikat)

— TESOL/TEFL/TESL** (pass + B2 sertifikat)

— Aptis ESOL for Teachers — C1

 

Муҳим: Ушбу қарорда айнан мактабгача жумласи қўшилган. Олдинги қарорда ушбу жумла бўлмаган. Бундан кўринадики, энди Давлат боғчасида фаолият юритадиган инглиз тили устозлари ҳам ушбу қарорга кўра устама олишлари мумкин.