Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари учун 2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йилнинг 6 январь кунидан бошланади ва 1 мартга қадар давом этади.
Мурожаатларни:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) – платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали;
– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.
Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади.
Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади.
Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.
Аввалроқ, баҳорги педагоглар аттестацияси синовлари спецификацияси ҳамда улар асосида тузилган намунавий тест топшириқлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
