Боғча ва мактаб педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилиши режалаштирилмоқда

Боғча ва мактаб педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилиши режалаштирилмоқда

Муҳокамалар порталига «2030 йилгача мўлжалланган тараққиётининг устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Лойиҳага кўра, 2030 йилгача педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича айрим ишлар амалга ошириш белгиланган.

 

Бунда:

 

– 500 минг нафар мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш;

 

– эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш;

 

– мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш.

 

Аввалроқ, Қирғизистонда ўқитувчилар маоши 100 фоизга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish