Яна бир 11-синф ўқувчиси нуфузли хорижий университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Яна бир 11-синф ўқувчиси нуфузли хорижий университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Агентлик тизимидаги Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Отабек Комилов Дониёр ўғли дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Mohammed Bin Zayed University of Artificial Intelligence университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди.

 

MBZUAI — дунёда сунъий интеллектга ихтисослашган биринчи университет бўлиб, QS халқаро рейтингига кўра СИ йўналишида дунёнинг ТОП-10 университетлари сафидан жой олган.

 

— йилига 45 000 АҚШ доллари

 

— 4 йил учун жами 180 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант.

 

Ўқувчининг ютуқлари:

 

– IELTS — 7 балл;

 

– AMC (Америка математика олимпиадаси) — миллий босқич олтин медаль;

 

– SEAMO (Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси) — миллий босқич олтин медаль;

 

– V2E номли сунъий интеллект лойиҳаси асосчиси.

 

Аввалроқ, Самарқандда ТОП-44 ўриндаги университетга тўлиқ грант билан қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.