Жорий йил 30 декабрда Президентнинг «Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–398-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
– умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
– таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникасия технологиялари билан таъминлаш;
– бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.
