Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари тайинланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари тайинланди

Президент Қарори билан Саломов Ўктам Раҳимович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

 

Ўктам Саломов 1977 йил Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети бакалавриат босқичини 1998 йилда тамомлаган. Физика фанлар доктори (ДСc).

 

Физик-олим Андижон машинасозлик институти ва Турин политехника университетларида ректор, ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда самарали меҳнат қилган.

 

У тайинловга қадар Фарғона давлат техника университети ректори лавозимида фаолият юритган.