Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

 

Бунда:

 

– қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;

 

– табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

 

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.