Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 34,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида таълим хизматларига энг кўп маблағ Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда сарфланган маблағ 16,6 трлн сўмни ташкил этган.
Шунингдек:
— Самарқанд вилоятида — 2,5 трлн сўм
— Фарғона вилоятида — 2,2 трлн сўм
— Андижон, Бухоро ва Наманган вилоятларида — 1,7 трлн сўмдан
— Тошкент вилоятида — 1,6 трлн сўм
— Қашқадарё вилоятида — 1,5 трлн сўм
— Сурхондарё вилоятида — 1,2 трлн сўм
— Хоразм вилоятида — 1,1 трлн сўм
— Қорақалпоғистон Республикасида — 1 трлн сўм сарфланган.
Энг кам кўрсаткичлар Сирдарё вилояти (343,7 млрд сўм), Навоий вилояти (438,5 млрд сўм) ва Жиззах вилояти (532,3 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.
Аввалроқ эълон қилинган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь–октабр ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмни ташкил этган, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоизга кўп. Ушбу кўрсаткич мамлакатда кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,7 фоизини ташкил этган.
Қайд этилишича, мазкур даврда таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, уларнинг улуши 46,6 фоизга тенг бўлган.
