Сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилган

Сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилган

2025 йилда таълим ташкилотларида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш йўналишида қатор ишлар амалга оширилди.

 

Хусусан:

 

– 100 минг нафардан ортиқ умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Заковат» турнирининг Республика босқичи ўтказилди;

 

– ўқитувчилари ўртасида «Йилнинг энг яхши ҳуқуқ фани ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» республика танловлари ўтказилди ва ғолиблар муносиб мукофотланди;

 

– таълим муассасаларида зарурат бўлмаган тадбирларни ўтказишни олдини олиш мақсадида «Маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси» ишлаб чиқилди;

 

– таълим муассасаларида ҳар душанба куни «Келажак соати» дарсларини ўтказиш йўлга қўйилди;

 

– 10-11-синфлар мавжуд 10 135 та мактабда (885 752 нафар ўқувчи) Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилмоқда;

 

– 208 та туман (шаҳар)да биттадан «Жасорат мактаби» фаолияти йўлга қўйилди ва уларга 5 408 нафар (битта синфда 26 нафар) ўқувчи қабул қилинди;

 

– сабабсиз дарс қолдирган 94 738 нафар ўқувчининг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди;

 

– мактаб раҳбарияти, маҳалла фаоллари ҳамда испектор-психологлар билан биргаликда 265 минг нафардан ортиқ ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилган.