Хабарингиз бор, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланган.
Унга кўра, қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун ҳам қишки таътил 2025 йил 28 декабрь куни бошланиб, 2026 йил 10 январь кунига қадар давом этади.
Шу билан бирга, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бошланғич 1-4-синфларда эса 27 декабрь — шанба кунидан.
Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, 3-чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
