Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг ходими синов имтиҳонларидан паст баҳо олган курсдошидан яхши баҳо қўйдириб бериш эвазига 2 миллион 700 минг сўм талаб қилгани аниқланди.
Пуллик хизматни ноқонуний эканлигини тушунган талаба сафдор ходимнинг хатти-ҳаракатларини Ички ишлар вазирлиги Андижон вилояти шахсий хавфсизлик бош бошқармасига мурожаат қилиб бор ҳодисани изоҳлаб беради.
Вилоят шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси сафдор ходими пулларни курсдошидан олаётган вақтида ушланади.
Бироқ ходим тезкор давом эттирилишни сўраб, яна бир шахс яхши баҳо қўйдириб беришни ваъда қилган 2001 йил туғилган университетда менежер бўлиб ишлайдиган фуқаронинг иштироки борлиги ва сўралган пуллар ўша шахсга берилишини ариза билан мурожаат қилган.
Аризага асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, университет ходими 2 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинади. Унга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари органлари ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги низоми 144-банди а-кичик бандига кўра, сафдор ходим ички ишлар органларидан бўшатилиб, тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
