Қандай ҳолатлар талабани олий таълим ташкилотидан четлаштиришга сабаб бўлади?

Қандай ҳолатлар талабани олий таълим ташкилотидан четлаштиришга сабаб бўлади?

Ҳукуматнинг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори 49-бандига кўра, айрим ҳолатлар талабани олий таълим ташкилотидан четлаштиришга асос бўлади.

 

Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

 

– ўз хоҳишига кўра;

 

– ўқишининг бошқа таълим ташкилотига кўчирилиши;

 

– олий таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани;

 

– бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдиргани (саломатлиги сабабли белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим этилган ҳолат бундан мустасно);

 

– ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

 

– талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилгани;

 

– суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузгани аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);

 

– курсда қолдирилган талаба ўқишини давом эттириш бўйича белгиланган муддатларда мурожаат қилмаганда;

 

– талаба абитуриент сифатида олий таълим ташкилоти қабул комиссиясига тақдим этган (топширган) ҳужжатларининг қалбакилиги ёки белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланса;

 

– вафот этгани.

 

Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида ҳамда оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун талабага белгиланган тартибда академик таътил берилиши мумкин.