Фарғоналик ўқувчи АҚШнинг Lafayette College университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Фарғоналик ўқувчи АҚШнинг Lafayette College университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Агентлик тизимидаги Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Самандар Нумонов АҚШнинг ТОП-30 Liberal Arts Colleges қаторига кирувчи  Lafayette College университетига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.

 

Шунингдек, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS — 7 баллик натижани қўлга киритган.

 

Аввалроқ, Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафруз Салоҳиддин қизи АҚШнинг нуфузли Гарвард университетига Integrative Biology (интеграциялашган биология) йўналиши бўйича 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик. У ютган грантнинг умумий миқдори 392 000 АҚШ долларини ташкил этади.

 

Шунингдек, Talimxabarlari.uz сайти журналисти IELTS дан 9.0 балл олган ўзбек қизи Нозима Қадамова билан суҳбат ўтказган эди.