Самарқандда 3 нафар 9-синф ўқувчиси тарих фанидан А+ даражадаги сертификатларни қўлга киритди

Самарқандда 3 нафар 9-синф ўқувчиси тарих фанидан А+ даражадаги сертификатларни қўлга киритди

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 122-мактабнинг 3 нафар 9-синф ўқувчиси тарих фанидан А+ натижани қўлга киритди.

 

Турсунмуродова Нилуфар – 72.09 балл (А+)

 

Дустмуродова Маржона – 73.37 балл (А+)

 

Дусмуродов Камрон – 68.62 балл (А)

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

 

Аввалроқ, андижонлик 11-синф ўқувчи 5 та фандан максимал даражадаги сертификатни олиб, муддатидан олдин давлат грантини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish