Самарқандда яна бир ўқувчи Гонгконгдаги нуфузли университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Самарқандда яна бир ўқувчи Гонгконгдаги нуфузли университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Агентлик тизимидаги Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Пардаев Миржалол Шерзод ўғли нуфузли «Hong Kong University of Science and Technology» (ТОП–44) университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди.

 

Ўқувчи академик тайёргарлиги ва халқаро баҳолаш натижалари:

 

IELTS — 8 балл

SАТ — 1450 балл

AS Level — AAA

 

Аввалроқ, фарғоналик Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Гонгконгдаги нуфузли «City University of Hong Kong» (ТОП–63) университетига тўлиқ грант асосида қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.