Хабарингиз бор, 2025 йил 11 декабрь куни Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этиш учун биринчи танлов эълон қилинган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда танловда иштирок этиш учун белгиланган муддатда рўйхатдан ўтган номзодлар билан 2026 йил 5-6 январь (душанба, сешанба) кунлари суҳбат ўтказилиши белгиланди.
Тошкент шаҳридаги номзодлар учун қўшимча эълон берилади.
Номзодлар суҳбат жойи, куни ва аниқ вақтини my.uzbmb.uz сайтининг «Гуруҳ назоратчилигига биринчи танлов» бўлими орқали билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.
Номзодлар суҳбатга рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта ва нусхалари) билан келишлари лозим.
Маълумот учун, танловнинг суҳбат босқичига келмаган номзодлар танловдан четлатилади.
