Бухоро шаҳридаги 23-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Султонали Ачилов халқаро имтиҳонларда юқори натижаларга эришди.
Хусусан, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 7.0 балл, академик салоҳиятни аниқловчи SАТ имтиҳонидан 1430 балл ҳамда математика фанидан миллий сертификат имтиҳонидан 51.49 (C+) натижани қўлга киритган.
У SАТ имтиҳон қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:
— Reading and Writing — 660;
— Math — 770.
IELTS имтиҳонидан эса:
— Listening 8.5;
— Reading 7.0;
— Writing 6,0;
— Speaking 6.5.
Аввалроқ, Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб 10-синф ўқувчиси Самандар Расулжонов халқаро IELTS имтиҳонидан 8 балл натижани қайд этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Талимхабарлари.уз сайти журналисти IELTS дан 9.0 балл олган ўзбек қизи Нозима Қадамова билан суҳбат ўтказган эди.
