Қишки таътил вақтида мактаб ўқитувчиларидан қандай иш тартиби талаб қилинади?

Қишки таътил вақтида мактаб ўқитувчиларидан қандай иш тартиби талаб қилинади?

Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятларини бажаришади. Гарчи ўқитувчилар қишки таътил вақтида дарс ўтмасада, педагогик юкламани бажаради.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларида лавозим мажбуриятлари белгиланган. Ушбу буйруққа кўра, педагог ходимнинг мажбуриятлари фақат дарс бериш эмас, унда бир қатор бошқа мажбуриятлар ҳам бор.

 

Шунга кўра, таътил вақтида ўқитувчилар ўзларининг бошқа мажбуриятларини бажаради.

 

Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра, 1 ставка миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи ҳафтасига 36 соат ишлаши керак.

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

 

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

 

– 18×1=18+18=36×4,3(ҳафта)=154,8×43 (ҳафта)=1548 соат;

 

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

 

– 20×0,8=16+20=36×4,3(ҳафта)=154,8×43 (ҳафта)=1548 соат.

 

Юқоридаги қоидага кўра, ўқитувчи тариф бўйича олган соатларига мутаносиб равишда педагогик юкламани бажариш учун мактабга келади ва белгиланган соатларни ишни бажаради.

 

Шунинг учун, ўқитувчиларга МК 244-моддасига асосан иш ҳақи тўланади.