Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 24 декабрдаги 472-сон буйруғига асосан Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Унга кўра, аниқ фанлар йўналиши – математика, информатика фанларидан, табиий фанлар йўналиши – комплекс тарзда физика, кимё, биология фанларидан ташкил қилинади.
Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадаси босқичлари қуйидаги муддатларда:
— олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи 2026 йил январь ойида;
— олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичи 2026 йил февраль ойида;
— табиий фанлар йўналишида олимпиаданинг тўртинчи – республика босқичи 2026 йил март ойида;
— аниқ фанлар йўналишида олимпиаданинг тўртинчи — республика босқичи Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси номи билан 2026 йил май ойида ўтказилади.
