Байрами муносабати билан «Uzbekistan Airways» ҳам қўшимча қатновларни амалга оширади

Байрами муносабати билан «Uzbekistan Airways» ҳам қўшимча қатновларни амалга оширади

Янги йил байрами муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ 2025 йил 28 декабрдан 2026 йил 11 январга қадар қатор маҳаллий йўналишларда қўшимча қатновларни бажаради.

 

Қўшимча парвозлар Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Термиз ва Наманганга амалга оширилади.

 

— HY015/016 Тошкент – Нукус – Тошкент
28-31 декабрь ва 4, 9, 11- январь кунлари;

 

— HY011/012 Тошкент – Нукус – Тошкент
3, 10 январь кунлари;

 

— HY023/024 Тошкент – Бухоро – Тошкент
28-31- декабрь ва 3, 4, 9, 10, 11 январь кунлари;

 

— HY059/060 Тошкент – Урганч – Тошкент
28-31 декабрь ва 3, 4, 9, 10, 11 — январь кунлари;

 

— HY092/091 Наманган – Тошкент – Наманган
9 январь куни;

 

— HY069/070 Тошкент – Термиз – Тошкент
30 декабрь ва 10 январь кунлари.

 

Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида ёки мобил илова орқали харид қилишингиз мумкин.

 

Аввалроқ, қишки таътил даврида йўловчиларнинг темир йўл транспорти қатновларига бўлган талабини қондириш мақсадида 2025 йил 26 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади ва вагонлар сони оширилиши ҳақида хабар берган эдик.