Ўзбекистонда нодавлат олий таълим ташкилотлари 74 тага етди

Ўзбекистонда нодавлат олий таълим ташкилотлари 74 тага етди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнгротбой Шариповнинг «Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг ижроси ҳамда соҳада коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

 

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслик, уларнинг вақт ҳамда маблағини сарфлашни камайтириш учун тартиб таомилларини соддалаштириш, тегишли ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлашга эришилган.

 

Шунингдек, лицензия учун талабгорлар томонидан топшириладиган ҳужжатлар сони қисқартирилган.

 

«Ҳозирги кунда лицензиялаш жараёнларининг барча босқичлари рақамлаштирилиб, лицензия ахборот тизими орқали амалга ошириб келинмоқда. Натижада нодавлат олий таълим ташкилотлари 74 тага, улардаги талабалар сони эса 716 мингга етди. Бу таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш ҳамда хорижий тажрибани кенг қўллаш имконини яратади» — деди вазир.