Янги йилдан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида қандай янгиликлар амалга оширилади?

Янги йилдан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида қандай янгиликлар амалга оширилади?

2026 йилдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир кўплаб янгиликлар амалиётга жорий этилади.

 

Жумладан, 2026 йилдан бошлаб:

 

– ҳар икки йилда бир марта «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади. Танловлар ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг пул мукофоти билан тақдирланади;

 

– ҳар бир вилоятда боғча тарбиячилари педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи таянч «Янги авлод» боғчалари барпо қилинади.

 

– 10 дан зиёд халқаро ташкилотлар, 500 та нуфузли олийгоҳ ректорлари, 1 мингдан ортиқ халқаро экспертлар иштирокида Марказий Осиё халқаро таълим форуми ўтказилади.

 

– камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

 

– педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

 

– фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинади;

 

– бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирган педагогларга 2-малака тоифаси, магистрларга 1-малака тоифаси берилади;

 

– рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб:

 

– «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланган миқдорларда тўланади;

 

– умумий ўрта таълим ташкилотлари директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.