Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани айтилмоқда

Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани айтилмоқда

Айтишларича, Сергели тумани собиқ ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров — 1988 йил 18 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йил Тошкент аграр университетини бакалавриат босқичини тамомлаган. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси.

 

Илк фаолиятини 2005 йилда Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракатида бошлаган. 2013—2015 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда Ўзбекистон Либерал демократик партияси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари бўлган. 2017 йилнинг июлидан 2018 йил августгача Ёшлар иттифоқининг Тошкент кенгашини бошқарган. Тошкент ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. 2018—2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2020 йилда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари бўлган.

 

2020 йил 25 августдан то ҳозирги кунгача Сергели туман ҳокими сифатида фаолият юритган.