Методик ишни оммалаштириш учун нималарни билиш керак?

Методик ишни оммалаштириш учун нималарни билиш керак?

2025 йил 17 мартда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида буйруғига кўра, ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш тартиби ишлаб чиқилган.

 

Мазкур тартиб мактабгача ва мактаб таълими тизимида ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш ҳамда мактаб таълими тизимидаги тажрибали педагог кадрлар, жумладан, фан ўқитувчиларининг илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш тартибини белгилайди.

 

А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва Педагогик маҳорат марказлари ўқитувчиларининг илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни оммалаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи орган ҳисобланади.

 

Мазкур оммалаштириш тартиби умумий ўрта таълим мактаби, Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари, махсус мактаб-интернатлари, меҳрли мактаб ўқитувчиларига татбиқ қилинади ва ихтиёрий ҳисобланади.

 

Оммалаштириш мақсади

 

Умумий ўрта таълим тизимига ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва ўқув жараёнига таълим сифатини оширишга қаратилган илғор тажрибалар, замонавий педагогик технологияларни жорий этиш ҳамда мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйишдан иборат.

 

Оммалаштириш жараёни қандай босқичларда амалга оширилади?

 

Оммалаштириш учун тавсия этилган илғор иш тажрибалар методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишда бўлиши лозим. Методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишида бўлмаган ҳамда ўтган йиллар давомида оммалаштирилган методик ишлар ўрганилмайди.

 

Методик ишлар қуйидаги босқичларда оммалаштирилади:

 

– мактаб миқёсида;

 

– туман (шаҳар) миқёсида;

 

– вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида;

 

– республика миқёсида.

 

Мактаб миқёсида оммалаштириш

 

Умумтаълим муассасасининг фан ўқитувчиси, талабгор томонидан илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқилган методик иш йўналишлар бўйича мактабнинг методбирлашмаси томонидан муҳокама қилинади ҳамда илғор иш тажрибага эга деб топилган тақдирда мактаб миқёсида оммалаштириш учун мактабнинг педагогик кенгашига тавсия этилади.

 

Методбирлашма тавсияси асосида педагогик кенгашда талабгорнинг методик иши буйруқ билан тасдиқланган методик ишга қўйилган талаблар ҳамда баҳолаш мезонига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ўрганиб чиқилади ҳамда мактаб миқёсида оммалаштириш ёки оммалаштирмаслик бўйича педагогик кенгаш қарор қабул қилади.

 

Агар талабгорнинг методик ишига ижобий хулоса берилиб, оммалаштиришга лойиқ деб ҳисобланса, педагогик кенгаш қарори билан мактаб миқёсида оммалаштирилади ва ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиб кейинги босқичларга юборилади.

 

Бунда, қуйидаги ҳужжатлар талабгор томонидан ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилади:

 

-мактаб миқёсида оммалаштирилганлиги тўғрисида педагогик кенгаш қарорининг электрон (пдф) нусхаси;

 

– оммалаштириш учун тавсия этиладиган методик иши (методик қўлланма ёки методик тавсия)нинг электрон (пдф) нусхаси;

 

– талабгор тўғрисида маълумотнома (объективка) ва мутахассислиги бўйича диплом нусхаси.

 

Туман (шаҳар) ва вилоят (Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида оммалаштириш

 

ommalashtirish.uz платформаси орқали юборилган методик иш мувофиқлаштирувчи ишчи органнинг тегишли фанлар бўйича ўқув методик кенгаши томонидан ўрганиб чиқилади. Ушбу жараёнларга Педагогик маҳорат марказларининг педагогларни касбий ривожланиш бўйича директор ўринбосарлари масъул ҳисобланади.

 

Қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув-методик кенгашлар ташкил этилади:

 

– бошланғич таълим йўналиши;

 

– филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили, қардош тиллар) йўналиши;

 

– рус ва хорижий тиллар фанлари йўналиши;

 

– ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) йўналиши;

 

– аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) йўналиши;

 

– табиий ва иқтисодий фанлар (физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фанлар) йўналиши;

 

– амалий фанлар (мусиқа маданияти, тасвирий санъат, технология) йўналиши;

 

– жисмоний тарбия (жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) йўналиши.

 

Ўқув-методик кенгаш таркиби мувофиқлаштирувчи ишчи орган таркибидаги методик хизмат бўлимларининг методистлари, кафедралар профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқа таълим муассасаларининг ижодкор, тажрибали ўқитувчи ва мутахассислардан шакллантирилади. Ўқув-методик кенгаш аъзолари йўналишлар бўйича 9-15 нафардан иборат бўлади.

 

Талабгорнинг методик иши максимал 80 балл билан баҳоланади. Талабгор томонидан тайёрланган методик иш мазкур буйруқ билан тасдиқланган методик ишга қўйилган талаблар ҳамда баҳолаш мезонига асосан баҳоланади.Бунда:

 

– 50-65 балл билан баҳоланган методик ишлар туман (шаҳар) миқёсида;

 

66-80 балл билан баҳоланган методик ишлар вилоят (Тошкент шаҳар,Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида оммалаштирилган деб ҳисобланади ва

ommalashtirish.uz платформаси орқали сертификат олиш учун юборилади.

 

Шундан, 75-80 балл билан баҳоланган методик иш республика миқёсида оммалаштириш учун тавсия этилади.

 

Қорақалпоқ тилидаги методик ишлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ҳамда Педагогик маҳорат маркази билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилиб, ўқув методик кенгаш қарори асосида республика миқёсида оммалаштириш учун тавсия этилади.

 

Босқичлар учун талаб этиладиган балларни тўплай олмаган талабгорларнинг методик иши асослантирилиб, ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилади.

 

Туман (шаҳар), вилоят (Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида оммалаштириш тўғрисида тегишли ўқув методик кенгаши қарори ҳар йили 15 майга қадар ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиши лозим.

 

Ўқув методик кенгаш қароридан норози бўлган талабгорлар уч иш куни ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.

 

ommalashtirish.uz платформаси орқали туман (шаҳар), вилоят (Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида оммалаштириш учун юборилган ишлар мувофиқлаштирувчи ишчи орган таркибидаги ўқув методик кенгаш қарорига мувофиқ Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан сертификат берилади.

 

Республика миқёсида оммалаштириш

 

Мувофиқлаштирувчи ишчи орган таркибидаги ўқув методик кенгаш тавсияси асосида республика миқёсида оммалаштириш учун юборилган методик ишлар

Республика мувофиқлаштирувчи кенгашида ўрганилади.

 

Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши институт ҳамда Республика таълим марказининг 9-11 нафар мутахассисларидан иборат таркибда шакллантирилади. Республика мувофиқлаштирувчи кенгашига институт ректори ҳамда Республика таълим маркази директори ҳамраислик қилади.

 

Республика миқёсидаги оммалаштириш босқичида талабгор томонидан методик иши юзасидан тақдимот қилинади ва максимал 20 балл билан баҳоланади.

 

Тақдимот учун баҳолаш мезони Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан ишлаб чиқилиб, республика босқичи бошланишидан бир ой олдин

ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилади.

 

Тақдимот жараёни видеоёзувда қайд қилинади. Видеоёзув институтда бир йил давомида сақланади.

 

Республика босқичида умумий 86-100 балл билан баҳоланган методик иш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан республика миқёсида

оммалаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда ҳар йили 30 майга қадар ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилади.

 

Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қароридан норози бўлган талабгорлар уч иш куни ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Оммалаштириш бўйича берилган сертификатлар қанча муддат амал қилади?

 

Методик ишнинг туман (шаҳар), вилоят (Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) ва республика миқёсида оммалаштирилганлиги тўғрисидаги сертификат берилган кундан бошлаб уч йилга;

 

мактаб миқёсида оммалаштирилган методик иш учун сертификат берилмайди ва мактаб миқёсида оммалаштирилганлиги тўғрисида Педагогик кенгаш қарори асос ҳисобланиб, уч йилга амал қилади.

 

Сертификатлар фақат Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан берилади ҳамда ommalashtirish.uz платформаси орқали талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

 

Аппеляция бериш тартиби қандай?

 

Туман (шаҳар), вилоят босқичидаги апелляция комиссияси мувофиқлаштирувчи ишчи органининг ўқув методик кенгаш таркибига кирмаган 3-5 нафаргача тегишлилиги бўйича юқори малакали фан мутахассисларидан иборат таркибда тузилади.

 

Республика босқичидаги апелляция комиссияси Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши таркибига кирмаган 3-5 нафаргача тегишлилиги бўйича юқори малакали фан мутахассисларидан иборат таркибда тузилади.

 

Туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичларидаги апелляция комиссия таркибига бошқа муассаса ва ташкилотлардан мутахассислар жалб этиш мумкин.

 

Аппеляция жараёнида талабгорнинг иштирокисиз, унинг методик иши ва тақдимотининг видеоёзуви кўриб чиқилади.

 

Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

 

– ўқув методик кенгаш ёки Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қондирилишини рад этиш;

 

– ўқув методик кенгаш ёки Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарорини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш.

 

Бунда, ўқув методик кенгаш ёки Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

 

– апелляция шикояти мазкур тартиб талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;

 

– методик ишига қўйилган баллар баҳолаш мезонларига мувофиқ тўғри қўйилган деб топилса.

 

Ўқув методик кенгаш ёки Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарорини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш тўғрисидаги қарор методик ишга қўйилган баллар баҳолаш мезонларига зид равишда қўйилган деб топилса қабул қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.

 

Талабгор апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга ёки юқори турувчи ташкилотларга шикоят қилиши мумкин.

 

Шунингдек, Оммалаштиришга тавсия этилмаган методик ишга Республика мувофиқлаштирувчи кенгашининг якуний қарорида қайд этилган изоҳдан бошқа қўшимча хулосалар берилмайди.

 

Республика миқёсида оммалаштирилган барча методик ишлардан доимий равишда ўқитувчилар фойдаланишлари учун методик ишлар ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилади.

 

Методик қўлланма ёки методик тавсияга қандай талаблар қўйилади?

 

Методик қўлланма ёки методик тавсиянинг тузилиши

 

1. Муқова (титул)

 

2. Сарлавҳа

 

3. Аннотация

 

4. Таркиб

 

5. Мундарижа

 

6. Кириш

 

7. Асосий қисм

 

8. Хулоса

 

9. Иловалар (қўшимча материаллар, диаграммалар, жадваллар, чизмалар, тестлар,

хариталар – агар бор бўлса.)

Мазмунга қўйилган талаблар

 

Амалдаги фан дастурларига мос равишда ёки дастурларни такомиллаштириш учун ишлаб чиқилганлиги;

 

Методик қўлланма ёки Методик тавсияда «Қандай ўқитиш керак?» деган савол очиб берилиши, шунингдек, топшириқ намуналари, шакллар, диаграммалар, схемалар, жадваллар, хариталар ва шунга ўхшаш ёрдамчи элементлардан фойдаланиш бўйича тушунтиришларнинг мавжудлиги;

 

Таклиф қилинаётган методиканинг янгилиги;

 

Фан, касб, мавзулараро интеграциянинг мавжудлиги.

 

Муайян педагогик муаммони ҳал қилиш, ўқув дастурининг айрим бўлим, боб ва мавзуларни ўрганишга қаратилганлиги;

 

Танланган мавзунинг долзарб бўлиши, ўқитувчиларга мавзу юзасидан аниқ маълумот берилиши, аниқ методик мақсадга йўналтирилганлиги;

 

Ўқувчиларга билим, кўникма, муносабат, қадриятлар ва хулқ-атворни ўзлаштиришда қўлланилиши мумкин бўлган воситалар ва материаллар билан бир қаторда стратегиялар, ўқитиш усуллари ва методлари, ўқитувчи томонидан олиб бориладиган дастлабки тайёргарликларнинг келтирилиши;

 

Ўқув соҳаси, мавзуси ва ўқувчиларни тадқиқотга, кундалик ҳаётда учраган турли муаммоларга ечим топишга йўналтирадиган лойиҳалар ва шунга ўхшаш амалий тадқиқотларнинг мавжудлиги;

 

Ўқувчиларга қаратилган амалий топшириқларни яратиш усуллари, ўйинлар, танловлар, викториналар учун намунали саволлар, очиқ тадбирлар, саёҳат режаларини ташкил этиш усулларининг мавжудлиги;

 

Зарур тушунчалар луғати киритилганлиги;

 

Материал тизимли ва тушунарли баён қилинганлиги.

 

Шаклий-техник талаблар

 

Методик қўлланманинг энг кам ҳажми 24 бет, Методик тавсиянинг энг кам ҳажми 10 бетдан иборат бўлиши керак:

 

-аннотация 4-8 гапдан ошмаслиги;

 

калит сўзлар (индексация учун) 6-8 сўздан иборат бўлиши;

 

«Times New Roman» шрифти, «Microsoft word» редакторидан фойдаланиш;

 

бетларни автоматик тарзда белгилаш;

 

жадваллар «миcроcофт wорд»нинг «таблица» функцияси орқали киритиш;

 

матн шрифти 12-14, қаторлар оралиғи 1 интервалда бўлиши;

 

иловалар ҳажми чекланмаган, лекин улар матнга мос келиши (матнда уларга ҳаволалар берилиши);

 

матнда фойдаланилган адабиётларга ҳаволалар квадрат қавс ичида берилиши, фойдаланилган манбалар рўйхати камида 5 номдан иборат бўлиши керак.

 

Агар қўлланма назарий ҳаволаларни талаб қилмаса, фақат амалий бўлса, унда фойдаланилган манбалар рўйхатини тақдим қилмаса бўлади. Бўлимлар сони ва ҳажми чекланмаган.

 

Тил, услуб, маъно ва ифодага қўйилган талаблар

 

Ўзбек тилидан тўғри фойдаланиш; тилнинг ифода бойлиги, маъно нозикликларига эътибор бериш;

 

тилдан фойдаланишда тил ва маданий мерос хусусиятларига эга бўлган адабий маҳсулотлар ўртасидаги боғлиқликни бузмайдиган нозикликка риоя қилиш;

 

ҳали тилга кириб улгурмаган, ўзбекча эквиваленти бўлмаган хорижий сўзларга изоҳ бериш;

 

жаргон, ҳақорат, камситиш ва ҳ.к. баёнотлар киритилмаслиги;

 

ўқувчиларнинг синф даражаларига мос тил ва уларнинг сўз бойлигини бойитиш;

 

таркибда семантик ёки структуравий ифода бузилиши бўлмаслиги;

 

таркибда ҳеч қандай имловий, тиниш ва услубий хато бўлмаслиги;

 

асосий ва амалдаги имло қоидаларига мувофиқ бўлиши;

 

ифода тамойиллари (равонлик, соддалик, равшанлик, оддийлик) кераксиз риторика ва иборалардан узоқда ва тушунарли бўлиши;

 

ифода кераксиз сўзлардан, бир хил маъноли иборалардан ва сўз такрорларидан холи бўлиши;

 

матнни ташкил этувчи бирликлар (гап, параграф ва бошқалар) ўртасидаги маъно ва ифоданинг яхлитлиги таъминланиши керак.

 

Муаллифлик ҳуқуқи ва плагиат

 

Барча ёзма ва визуал таркибдаги иқтибослар ва ҳаволалар муаллифлик ҳуқуқи қонунчилигига мувофиқ қилиниши керак. Плагиатни аниқлаш дастурининг оригиналлик белгиланган стандарт меъёрларга тўғри келмаган иш ноллаштирилади.

 

Титул сарлавҳа саҳифаси тузилиши

 

Юқори қисмида ушбу ҳужжат топширилган муассасанинг номи кўрсатилган бўлиши;

 

сарлавҳанинг номи варақнинг ўртасида катта ҳарфларда ва бўёқдор шаклда ёзилиши;

 

сарлавҳадан бироз пастроқда, муаллиф ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: иш жойи, лавозими ва фамилияси, исми, отасининг исми;

 

энг пастки қисмида (марказда) шаҳар ва йил кўрсатилиши керак, яъни ушбу қўлланма қаерда ва қачон яратилганлигини англатади.

 

Методик ишни оммалаштириш учун нималарни билиш керак?

Методик қўлланма ёки методик тавсияни баҳолаш мезони қандай?

 

Т/р Мезон Жами балл
Шаклий-техник талаблар учун қўйиладиган баллар:
 

 

 

1.

Муқова, сарлавҳа, аннотация, таркиб, мундарижа борлиги учун

1 балл (бунда, санаб ўтилган методик тавсия шаклий тузилишининг битта элементи учрамаса – 0 балл);

Кириш, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар (қўшимча материаллар, диаграммалар, жадваллар, чизмалар, тестлар, хариталар – агар бор бўлса) борлиги учун 3 балл (қисман мос келса

– 1-2 балл, мос бўлмаса – 0 балл)

 

 

4

 

2.

Методик қўлланманинг энг кам ҳажми 24 бет, Методик тавсиянинг энг кам ҳажми 10 бет, матн шрифти 12-14, қаторлар оралиғи 1 (бир) интервалда берилгани учун 2 балл (талаб қилинганларнинг биттаси учрамаса

– 1 балл, барчаси учрамаса- 0 балл);

 

2

Қўлланманинг мазмунига, саводхонлигига қўйиладиган баллар:
3. Амалдаги дастур ва ўқув режаларга мос равишда ишлаб чиқилганлиги:

тўлиқ мос келса – 4 балл (қисман мос келса-2-3 балл, мос келмаса — 0 балл);

4
 

 

 

4.

Таклиф қилинаётган методик ишда янгиликнинг борлиги учун 3 балл

(йўқлиги учун – 0 балл);

Янгиликнинг ўзига хос афзалликлари асосланганлиги учун 3 балл (қисман асосланганлиги учун 1-2 балл қўйилади; асосланмаса —0 балл); Таълим ва тарбиянинг янги шакллари, усуллари ёки воситаларини ишлаб чиққанлиги учун 6 балл ( қисман ишлаб чиқилган бўлса – 3 балл, ишлаб

чиқилмаган бўлса – 0 балл).

 

 

12

 

5.

Таклиф этилаётган метод, технология ўқувчи ёши ва

психологиясига мослиги учун — 2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл)

2
6. Таклиф қилинаётган усул ва топшириқларнинг амалиётда қўллашга

қулайлиги учун — 2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл)

2
 

7.

Топшириқлар, машқлар кетма-кетлиги мантиқий тузилган, бир-бирини

тўлдириб, мустаҳкамлаб бориши назарда тутилганлиги учун – 2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл)

2
 

8.

Интеграциянинг мавжудлиги учун:

– фанлараро, мавзулараро – 2 балл;

– касблараро – 2 балл.

4
 

 

9.

– Муайян педагогик ёки методик муаммони аниқ тавсифлагани учун– 2 балл;

– Муайян педагогик ёки методик муаммони ҳал қилишга қаратилганлиги учун –4 балл (қисман мос келса – 2 балл, мос бўлмаса – 0 балл).

 

6

 

10. Материал тизимли ва тушунарли баён қилинганлиги учун- 2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл) 2
 

 

11.

– Методик қўлланма ёки Методик тавсияда «Қандай ўқитиш керак?» деган савол очиб берилганлиги учун– 4 балл (қисман мос келса – 2

балл, мос бўлмаса – 0 балл);

– Таклиф қилинаётган методикани кимларга, қачон, қайси ўринларда

фойдаланиш бўйича тушунтиришларнинг мавжудлиги учун – 2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл).

 

 

6

 

12.

Таклиф қилинаётган методика орқали эришиш мумкин бўлган аниқ

натижалар кўрсатилганлиги учун- 2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл).

 

2

 

13.

Тавсия этилаётган методик ишни амалда қўллаш учун ўқитувчи томонидан олиб бориладиган дастлабки тайёргарликларнинг келтирилганлиги учун – 2 балл.  

2

 

14.

Таклиф этилаётган усул ва топшириқлар асосида бажарилган ишларни қандай баҳолаш кераклиги аниқ тавсифлангани учун – 4 балл (қисман мос келса – 2 балл, мос бўлмаса – 0 балл).  

4

 

 

 

 

 

 

15.

Тавсия қилинаётган методик ишда ўқувчиларда ХХИ аср кўникмаларини ривожлантиришга оид ёндашувнинг мавжудлиги учун:

4 К (коллаборация – жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини шакллантириш; коммуникативлик – мулоқот қилиш кўникмасини ривожлантириш; креатив

фикрлаш – ўз мақсадига эришиш йўлида янгиликларга қўл уриш, янги ғоялар ишлаб чиқиш ва муаммоларни ҳал қилиш; танқидий фикрлаш – ўз мустақил фикрига эга бўлиш ва уни ифода этиш, масалага танқидий ёндашиш) – 4 балл (бунда ҳар бир 4К элементи мавжудлиги учун – 1 баллдан ҳисобланади);

– АКТ кўникмалари ва медиасаводхонлик – 2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл);

– Тадқиқотчилик кўникмалари – 2 балл (қисман бўлса – 1 балл, бўлмаса – 0 балл).

 

 

 

 

 

 

8

 

16.

Ҳали ўзбек тилига кириб улгурмаган сўзларга изоҳ берилганлиги учун – 2 балл; ўзбекча эквиваленти бўлмаган хорижий сўзларга изоҳ берилганлиги учун – 2 балл (ўзбек тилига кириб улгурмаган сўзлар ишлатилмаган

бўлса балл тўлиқ берилади).

 

4

17. Ифода тамойилларига (равонлик, соддалик, оддийлик) асосланганлиги учун –

2балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл).

2
18. Матн илмий ва расмий услубда эканлиги учун –2 балл (қисман мос келса 2
– 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл).
 

19.

Матн кераксиз сўзлардан, бир хил маъноли иборалардан ва сўз такрорларидан холи эканлиги учун –2 балл (қисман мос келса – 1 балл, мос бўлмаса – 0 балл).  

2

20. Матн асосий ва амалдаги имло қоидаларига мувофиқлиги учун 2
 

 

 

 

21.

Имловий хатолик учун:

– 1-3 тагача хато — 2 балл;

– 4 ва ундан ортиқ хато – 0 балл. Тиниш хато учун:

– 1-3 тагача хато бўлса —2 балл;

– 4 ва ундан ортиқ хатолар учун – 0 балл; Услубий хато учун:

– 1-2 тагача хато бўлса —2 балл;

– 3 ва ундан ортиқ хатолар учун – 0 балл;

 

 

 

 

6

Жами 80 балл

 

Оммалаштириш қайси фанлардан амалга оширилади?

 

Т/р Фанлар рўйхати
1 Бошланғич таълим (1-4 синф)
2 Она тили ва адабиёти (ўзбек)
3 Она тили ва адабиёти (қозоқ)
4 Она тили ва адабиёти (туркман)
5 Она тили ва адабиёти (тожик)
6 Она тили ва адабиёти (қирғиз)
7 Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ)
8 Она тили ва адабиёти (рус)
9 Рус тили (миллий синф)
10 Чет тили
11 Тарих
12 Давлат ва ҳуқуқ асослари
13 Тарбия
14 Математика
15 Информатика ва ахборот технологиялари
16 Физика ва астрономия
17 Кимё
18 Биология
19 География
20 Табиий фан
21 Иқтисодий билим асослари (тадбиркорлик асослари)
22 Мусиқа маданияти
23 Тасвирий санъат ва чизмачилик
24 Технология
25 Жисмоний тарбия
26 Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик
27 Ўзбек тили (давлат тили)
28 Қорақалпоқ тили

 

Қайси намунадаги сертификат тақдим этилади?

 

Методик ишни оммалаштириш учун нималарни билиш керак?