2025 йилнинг охирги нострификация синовлари ўтказилиш ҳудуди, вақти ва талабгорлар рўйхати

2025 йилнинг охирги нострификация синовлари ўтказилиш ҳудуди, вақти ва талабгорлар рўйхати

Хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация) бўйича навбатдаги тест синовлари 2025 йил 25 декабрь куни ўтказилади.

 

Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топширадиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан қуйидаги PDF файлда танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали).

 

Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.

 

Изоҳ: Талабгорлар турли сабабларга кўра тест топшириш ҳудудини ёки тест топшириш тилини ўзгартириш учун https://t.me/NostrifikatsiyaBBA_bot манзили орқали (ариза рақами, исм, фамилия ва шарифини келтирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.

 

Рўйхат — Файлни юклаш

 

Аввалроқ, 2025 йилнинг 4-чорагида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш муддатлари эълон қилинган эди.

 

Тест синови ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларининг бошланиш вақтлари (2025 йил 25 декабрь):

 

1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими.

 

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, соат 10:00.

 

•Манзил: Нукус шаҳри, Жанабазар МФЙ, Нукус Тўрткўл автомагистрали шоссеси, 53/2-уй

 

•Мўлжал: Жанубий автовокзал

 

•Бино геолокацияси: https://yandex.uz/maps/-/CHsVFM4F

 

2. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилоятидаги биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, соат 14-30.

 

•Манзил: Урганч тумани, Юқори дўрман, «Юқориовул» МФЙ, Ўзбекистон шох кўчаси, 2/2-уй.

 

•Мўлжал: Урганч тумани 48-мактаб.

 

•Бино геолокацияси: https://yandex.uz/maps/-/CLAKFLjz

 

3. БУХОРО ВИЛОЯТИ:

 

Билимни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, соат 14-00

 

•Манзил: Бухоро тумани, «Боғидашт» МФЙ.

 

•Мўлжал: Бухоро шаҳри 7-кичик туман, 43-мактаб.

 

•Бино геолокацияси: https://goo.gl/maps/5k8Cnn4yzQNjQ3f4A

 

4. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, соат 09-00.

 

•Манзил: Навоий шаҳар «Ёшлик» МФЙ.

 

•Мўлжал: Янги бозордан Нарпай марказига қараб юришда Метан газ қуйиш шаҳобчаси ёнида.

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/tZUjupAM9JHEmy5RA

 

5. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, 15:00.

 

•Манзил: Пастдарғом тумани «Камолот» маҳалласи Иртешар гес кўчаси 5-А уй.

 

•Мўлжал: собиқ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ёнида.

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/BpqJm6VMmktapYQ99

 

6. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қашқадарё вилояти бўлими биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, соат 14:00.

 

•Манзил: Қарши шаҳри «Буюк Турон» МФЙ Буюк Турон кўчаси 10/в-уй.

 

•Мўлжал: Қарши халқаро Аэропорт йўли, «Smart» телевизор завод ёнида, Қарши шаҳар 24-умумтаълим мактаби рўпараси

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/8pwYs32AqYcefpg59

 

7. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Сурхондарё вилояти бўлими биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, 1-смена 09:00, 2-смена 11-00.

 

•Манзил: Термиз шаҳри «Тинчлик» махалласи Шодиёна кўчаси 1-«А» уй.

 

•Мўлжал: Термиз шаҳар ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зонаси.

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/UxekcDhjQgt5pGUd7

 

8. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Жиззах вилояти бўлимининг янги биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, соат 14:00.

 

•Манзил: Ш.Рашидов тумани, «Оқтош ота» МФЙ, «Янги Ўзбекистон»массиви.

 

•Мўлжал: Сайхан, М39 автомагистралида барпо этилаётган янги уйлар.

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/zxi8CkZQ36ujLBUX7

 

9. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Сирдарё вилоятидаги бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, соат 15-00.

 

•Манзил: Гулистон шаҳри, 4-мавзе, «Буюк келажак» массиви.

 

•Мўлжал: Ёшлар маркази биноси ва Гулистон давлат педагогика институти.

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/JusSEMUU3G8g92X78

 

10. АНДИЖОН ВИЛОЯТИ:

 

Андижон давлат университети академик лицейи.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, 1-смена соат 09:30, 2-смена соат 11:00, 3-смена 14:00, 4-смена соат 15:00.

 

•Манзил: Андижон шаҳри, Университет кўчаси 129«А»-уй.

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/Ezm1gbypoBCpPHaF7

 

11. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ:

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Фарғона вилояти бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, 1-смена соат 09:00, 2-смена 11:00.

 

•Манзил: Фарғона шаҳри, Нурафшон кўчаси, «Мустақиллик шаҳарчаси».

 

•Мўлжал: «ЭКО шаҳар»

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/oeFGkbHiZJKjKxMw5

 

12. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ:

 

Билимни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, 15:00.

 

•Манзил: Давлатобод тумани, Юксалиш мавзеси, «Тадбиркор» МФЙ, Ёшлик кўчаси, 92-уй.

 

•Мўлжал: Юксалиш массивидаги 16-қаватли уй ёнида.

 

Бино геолокацияси: https://goo.gl/maps/SJxs6TxJeLkByh2BA

 

13. ТОШКEНТ ШАҲРИ:

 

Билимни баҳолаш агентлиги (олдинги Давлат тест маркази) биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 25 декабрь, 1-смена соат 09:00, 2-смена соат 10:30.

 

•Манзил: Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй.

 

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/NH9oiVFNbP3dGf2TA