Навоийда 11-синф ўқувчиси IELTS 8 ва SАТ 1400 баллик халқаро сертификатларга эга бўлди

Навоийда 11-синф ўқувчиси IELTS 8 ва SАТ 1400 баллик халқаро сертификатларга эга бўлди

Навоий вилояти Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-ИАТИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Севара Абдурашидова халқаро имтиҳонларда юқори натижаларга эришди.

 

Хусусан, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8.0 баллни, шунингдек SАТ имтиҳонидан 1400 баллик натижани қўлга киритган.

 

У SАТ имтиҳон қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:

— Reading and Writing — 670;
— Math — 730.

 

IELTS имтиҳонидан эса:

— Listening 8.5;
— Reading 8.0;
— Writing 6,5;
— Speaking 8.0.

 

Аввалроқ, Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Яндиллаев Иброҳим Баҳодирович халқаро SАТ имтиҳонида иштирок этиб, 1590 балл тўплашганлиги ҳақида хабар берган эдик.