Таълим эксперти Зафаршоҳ Амирқуловнинг ёзишича, ҲEМИС тизимининг тест имтиҳонларини топшириш функционалига тингловчини юз тасвири (FaceID) асосида идентификация қилиш имконияти қўшилган.
Мазкур функциядан фойдаланиш ихтиёрий бўлиб, у тест созламаларидаги FaceID параметри орқали бошқарилади.
Жараён қуйидагича:
– функцияни ишга тушириш учун имтиҳон созламаларида FaceID параметрини фаоллаштириш зарур;
– шунда талаба кабинетида тестни бошлаш тугмаси босилганда, юз орқали идентификация саҳифаси очилади;
– талаба юз текширувдан муваффақиятли ўтгач, унга тест имтиҳони очилади.
Муҳим! Талабанинг юзи унинг анкетасига юкланган расм асосида текширилади.
Агар имтиҳон созламаларида FaceID параметри ўчирилган бўлса, тест топшириш одатдагидек амалга оширилади.
