1–4-синфлар учун қишки таътил 27 декабрдан бошланади

1–4-синфлар учун қишки таътил 27 декабрдан бошланади

Хабарингиз бор, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланган.

 

2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва талабалар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Бошланғич 1–4-синфларда эса 27 декабрь — шанба кунидан бошланади.

 

Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.

 

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.