Жорий йилда 137 нафар ўзбекистонлик ўқиш учун Японияга борган — статистика

Жорий йилда 137 нафар ўзбекистонлик ўқиш учун Японияга борган — статистика

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 2,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Японияга сафар қилган.

 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,2 фоизга ошган.

 

Жорий йилнинг 11 ойида Японияга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 2,2 минг нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 294 нафар, ўқиш учун 137 нафар, хизмат юзасидан 58 нафар ҳамда даволаниш мақсадида 4 нафар фуқаро сафар қилган.

 

Шунингдек, мазкур даврда Ўзбекистонга қарийб 30 минг нафар Японияликлар туристик мақсадларда ташриф буюрган.

 

Япониялик туристлар сони аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 41,1 фоизга кўпайган.

 

Японияликларнинг сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 27,6 минг нафарни ташкил этган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш — 1,5 минг нафар, хизмат юзасидан — 784 нафар, ўқиш — 71 нафар, тижорат мақсадида — 1 нафар ташриф қайд этилган.

 

Аввалроқ, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 2,3 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида Туркияга сафар қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.